Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган «Бадиий кўргазмалар» саройида 28 декабрь куни ёнғин содир бўлган. ИИВ ахборотига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида кўргазма саройидаги хизмат хонасида 30 квадрат метр майдонида хона жиҳозлари ёниб зарар кўрган. «Жароҳат олганлар йўқ», — дейилади ИИВ хабарида.

Қайд этишларича, ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар