Қозоғистонлик Баглан Игликов йил давомида шаҳар ичида велосипедда ҳаракатланади, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
Нашрнинг қайд қилишича, эркак совуқ ва шамолдан икки қават свитер ва шамол ўтказмайдиган махсус куртка кийиб, велосипедда ишга бориб-келади. Уйдан ишгача 40 минутда етиб олади.
Баглан Игликовга кўра, унинг бу ҳоббиси нафақат соғлик учун фойдали, балки оила бюджетини ҳам тежайди.
https://youtu.be/kdpKpYnMUa4
Изоҳ (0)