29 декабрь, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 20-тур баҳслари бошланади.
АПЛ мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ўз майдонида «Вулверҳэмптон» жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Турнинг марказий ўйини «Энфилд» стадионида кечади. Унда АПЛ 1-даврасини чемпион сифатида якунлаган Муҳаммад Салоҳ етакчилигидаги «Ливерпуль» жамоаси 5-ўриндаги Лондоннинг «Арсенал» клуби билан жанг қилади. Ўйинга 22:30 да старт берилади.
30 декабрь, якшанба куни Лондоннинг бошқа бир клуби — «Челси» эса «Кристал Пэлас» меҳмони бўлади. Беллашув 17:00 да бошланади.
Кетма-кет 2 турда мағлубиятга учраган Хосеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» сафарда «Саутҳэмптон» жамоасини синовдан ўтказади. Баҳс 19:15 да бошланиши белгиланган.
Турнинг сўнгги ўйини «Манчестер Юнайтед» ва «Борнмут» ўртасида кечади. Ўйин 21:30 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар»га янги мураббий(Оле-Гуннар Сульшер) тайинлангандан сўнг, икки турдан буён йирик ҳисобда(5:1, 3:1) ғалаба қозониб келмоқда.
АПЛ
20-тур баҳслари
29 декабрь, шанба
«Брайтон»—«Эвертон» 20:00
«Уотфорд»—«Ньюкасл» 20:00
«Фулҳэм»—«Ҳаддерсфилд» 20:00
«Лестер»—«Кардифф Сити» 20:00
«Тоттенҳэм»—«Вулверҳэмптон» 20:00
«Ливерпуль»—«Арсенал» 22:30
30 декабрь, якшанба«Кристал Пэлас»—«Челси» 17:00
«Саутҳэмптон»—«Манчестер Сити» 19:15
«Бёрнли»—«Вест Ҳэм» 19:15
«Манчестер Юнайтед»—«Борнмут» 21:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)