Филиппинда қўзғолончиларга қарши олиб борилган операция натижасида 11 нафар ҳарбий қўлбола тайёрланган портловчи мосламаларнинг портлатилиши натижасида жароҳатланди, деб хабар беради «Синьхуа» агентлиги.
Мамлакат мудофаа вазирлиги берган баёнотига кўра, Монкаё шаҳрида (жануйбий провинциядаги Компостелло водийси) «Янги халқ армияси»га қарши 25-пиёда аскарлар баталёни олиб борган операция пайтида бахтсиз ҳодиса рўй берган.
Жароҳатланган ҳарбийлар вертолётда эвакуация қилиниб, касалхонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда.
«Янги халқ армияси» Филиппин ҳудудида 1969 йилдан бери ҳукумат ҳарбийларига қарши ҳақиқий партизан урушини олиб боради. Жангариларнинг сафида 4 мингдан киши бор.
Изоҳ (0)