Германия канцлери Ангела Меркелнинг самолёти бузилиб қолишига Lufthansa авиакомпанияси айбдор. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Airbus A340 самолёти давлат эҳтиёжлари учун 2009 йилда Lufthansa компаниясига топширилган. Компания ҳукумат хизмат сафарлари учун фойдаланадиган самолётга техник хизмат кўрсатиб келган.
2010 йилда Lufthansa самолётнинг алоқа тизимини янги Audiо Мanagement Unit’га алмаштирган. Бироқ янги алоқа тизими ўрнатилгани ҳақида на учувчиларга, на ишлаб чиқарувчиларга маълум қилган. Айнан шу нарса самолётда келиб чиққан носозликларни бартараф этишга тўсқинлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Германия канцлери Ангела Меркелнинг самолётида техник носозлик аниқланиб, экипаж ортга қайтишга қарор қилга. Канцлер 30 ноябрь куни Аргентинадаги G20 саммитига Iberia авиакомпаниясига қарашли рейсда саммитга йўл олганди.
Изоҳ (0)