26 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 19-тур баҳсида «Манчестер Юнайтед» «Ҳаддерсфилд»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу жамоанинг янги бош мураббийи Оле-Гунннар Сульшер учун клуб бошқарувидаги иккинчи ўйини бўлди. Сульшер мураббийликка тайинлангач «Юнайтед» кетма-кет икки ўйинда ғалабага эришди.
«Манчестер Юнайтед» тарихида фақатгина тўрт нафар мураббий клубдаги ўз фаолиятини кетма-кет 2 та ғалаба билан бошлаганди. Булар: Тижей Уолворт, Метт Басби, Дейв Секстон ва Жозе Моуриньо.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)