26 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 19-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» клуби «Олд Траффорд» стадионида «Ҳаддерсфилд»ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Ушбу ўйинда «қизил иблислар» ярим ҳимоячиси Поль Погба 64 ва 78-дақиқаларда гол уриб, дублга эришди.
Сульшер мураббийлигида Погба 2 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Қайд этиш жоиз, Пол аввалги бош мураббий Жозе Моуриньо даврида (жорий мавсум) 12 та учрашувда рақиб дарвозасига 1 та гол уриб, 3 та голга ассистентлик қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)