26 декабрь, чоршанба куни Англия премьер лигасининг 19-тури доирасида «Манчестер Сити» жамоаси «Лестер»га қарши ўйинда мағлуб бўлди (1:2).
26 декабрь куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 19-турида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» жамоаси «Лестер»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бу «Сити» учун АПЛ жорий мавсумидаги кетма-кет иккинчи умумий ҳисобда учинчи мағлубият бўлди.
«Шаҳарликлар» АПЛнинг ўтган мавсумида атиги 2 та ўйинда ютқазганди. «Ман Сити» 2016 йил декабридан бери илк марта АПЛ доирасида кетма-кет 2 та ўйинда мағлуб бўлди.
«Манчестер Сити» мусобақа жадвалида еткчиликни қўлдан бермаётган «Ливерпуль»дан 7, 2-ўринда бораётган Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубидан 1 очко ортда қолиб, 1-даврани 3-поғонада якунлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)