Индонезия ҳукумати 17 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилишга мажбур бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳукуматнинг маълум қилишича, маҳаллий аҳоли яшайдиган ҳудудига фақатгина талафот етказган вайронагарчиликлар бартараф этилганда қайтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезияда рўй берган кучли цунами оқибатида қурбон бўлганлар сони 429 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, 22—23 декабрь кунлари Индонезиянинг Ява ва Суматра оролларига кучли цунами ёпирилиб келганди. У яқинда Кракатау вулқони отилиши туфайли юз берган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)