26 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Англия премьер лигаси 19-тури доирасида «Челси» «Уотфорд»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувда «аристократлар» ярим ҳимоячиси Эден Азар дублга эришди ва «Челси»даги 100 ва 101-голларини уришга муваффақ бўлди деб ёзади Opta.
Азар — Лондон клуби таркибида 100 та гол урган 10-футболчи сифатида жамоа тарихига кирди.
«Челси»нинг энг яхши тўпурари Фрэнк Лемпард бўлиб, унинг ҳисобида 211 та гол мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)