Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

ИШИД террорчилик гуруҳининг юқори мансабли аъзоси Афғонистонда йўқ қилинди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги мамлакат ИИВга таяниб хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Унинг маълумотларига кўра, Султон Азиз Аъзам 26 декабрь куни ўлдирилган. Бу халқаро коалиция кучларининг Нангархар вилоятининг Хаска-Мена туманидаги авизарбаси чоғида юз берган. У билан бирга яна уч нафар ёрдамчиси ҳам ўлдирилган.

Жангари ИШИДнинг Покистон ва Афғонистондаги «Вилоят Хуросон» ячейкаси вакили бўлган. Бундан ташқари, у гуруҳ сафларига оғдириш билан шуғулланган ҳамда тинч аҳоли вакилларини жазолашларда иштирок этган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар