Суриянинг Дамашқ яқинига Исроил томонидан «Далила» қанотли ракеталар ҳужумини Россиянинг «Панцирь» зенит-ракета комплекслари қайтарди, деб ёзади «Взгляд» нашри.
Ҳаво ҳужуми оқибатида Сурияда уч нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Дамашқ атрофига берилган зарбалар бир ярим соат давом этган.
«Панцирь-С2» зенит-ракета комплекси Россиянинг «Панцирь-С» комплексининг янгиланган версияси ҳисобланади. «Панцирь-С2» кўп каналли тизимига эга бўлган ракета кузатиб, уларни уриб туширадиган комплекс. Унинг «кузатув» остидаги ҳудуди 20 километр радиусда бўлиб, 15 километр баландликкача етади.
Исроилнинг «Далила» қанотли ракеталари радио локацион тизимларни ишдан чиқариш учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)