Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Навоий вилоят божхона бошқармаси «Навоий» халқаро аэропорти ходимлари навбатдаги қонун бузилиши ҳолатини аниқлади. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фуқаро П.К номига халқаро рейс билан юборилган почта жўнатмаси божхона ходимлари томонидан гумон қилиниб, белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди. Натижада почта жўнатмасида божхона назоратидан яширинча олиб ўтиш учун йўлланган JY-X5 моделли учувчисиз учиш қурилмаси борлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар