• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда омбудсманнинг қамоқхоналарга кириб бориши ва ҳужжатлар билан танишиши таъминланади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакатда ижтимоий, иқтисодий, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Қонунчилик палатаси

    Фото: Қонунчилик палатаси

    Депутатлар ишни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисидаги қонун ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуни лойиҳасини муҳокама этишдан бошлади.

    Депутатлар фикрича, бу қонун лойиҳаси Ўзбекистонда «миллий превентив механизм» институтининг жорий этилишини, яъни қамоқда сақлаш жойларига омбудсманнинг кириб туриши орқали қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларининг олдини олиш чоралари кўрилишини англатади.

    Лойиҳада омбудсман қамоқда сақлаш жойларига кирганида у ерда сақланаётган шахслар сони ҳақида маълумот олиши, уларни сақлаш шароитини ўрганиши, шахслар билан холи учрашиши, бундай жойларда шахсни сақлашнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиб чиқиши мумкинлиги каби нормалар ўз аксини топмоқда. Шунингдек, қамоқда бўлиб турган шахсни тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилиши, қамоқда сақлаш жойлари маъмуриятининг қонунга зид ҳаракати (ҳаракатсизлиги)нинг олдини олиш бўйича шошилинч чоралар кўриши, шахсларни қамоқда сақлашнинг шароити ҳақида ўз хулосасини тайёрлаши ва уни тегишли органларга юбориши, бу каби фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиши кўзда тутилмоқда.

    Қамоқда сақлаш жойларидан ташқари, шахс ўз хоҳиш-иродаси билан тарк этиш имкони бўлмаган бошқа жойларга ҳам омбудсманнинг кириб бориши назарда тутилмоқда. Бундай жойлар сирасига шахсни суд ёки бошқа ваколатли орган қарори билан жойлаштириладиган турли интернат муассасалари, ижтимоий хавфли касалликларга чалинган шахсларни даволаш ва сақлаш муассасалари, психиатрия муассасалари ва бошқалар киради.

    Энг асосийси, қонун лойиҳасида омбудсманнинг ушбу фаолиятига амалий кўмак бериш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи тузилиши лозимлиги ҳақидаги нормани киритиш, омбудсман котибиятида унга кўмаклашиш шўъбасини тузиш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, мансабдор шахсларнинг омбудсман олдидаги масъулиятини ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритиш ва унда омбдусманнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш таклиф этилмоқда.

    Мажлисда кўрилган масалалар орасида Давлат геология қўмитаси, унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги роли, масъулиятини ошириш, мазкур соҳада фаол инвестициявий сиёсатни юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги ва «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

    Депутатлар фикрича, ушбу қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида фаолиятини қонунчиликка мувофиқ амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар сонининг кўпайиши ва солиқ тушумларининг ортишига, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишни қонунийлаштириш, фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш ҳолларига чек қўйишга хизмат қилади.

    Мажлисда депутатларнинг баҳс-мунозарасига сабаб бўлган масалалардан яна бири — «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ҳаётий зарурат туфайли тайёрлангани билан аҳамиятлидир. Ушбу қонун лойиҳаси шахсий маълумотлар билан ишлаш иштирокчиларининг ўрнатилган меъёр ва қоидаларга риоя этишини таъминлаш, фуқароларга ўз шахсий маълумотлари устидан назорат қилиш бўйича кенг имкониятлар яратишга ёрдам беради.

    Шунингдек, шахсий маълумотларни халқаро узатишини соддалаштиради ҳамда қаерда қайта ишланишидан қатъи назар, фуқаролар маълумотлари ҳимоясини таъминлаш кафолатларини яратади. Фуқароларга зарар келтириши мумкин бўлган, шу жумладан, уларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги бўйича ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олишга кўмаклашади.

    Муҳокамалар чоғида депутатлар Ўзбекистон тарихида инсоннинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини муҳофазалаш борасида янги босқични бошлаб берадиган ушбу қонун лойиҳаси муҳим ва зарур ҳужжат бўлишини таъкидлади. Шу биланбирга, у сўз ва фикр эркинлиги чекланишига олиб келмаслиги зарурлигини қайд этди.

    26.12.2018, 21:03   Изоҳ (0)   15437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2019 йилдан пенсияларни ҳисоблаш тартиби ўзгаради

    26.12.2018, 20:49

    2018 йилда Ўзбекистонда юз берган энг муҳим воқеалар аниқланди

    26.12.2018, 20:35

    Фарғонада автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси олдида қаровсиз қолдирилган Spark ўғирлаб кетилди

    26.12.2018, 20:21

    Ўзбекистон Москвада ВДНХдаги павильонни ўзига қайтариб олмоқчи

    26.12.2018, 20:07

    Ўзбекистонда етиштириладиган пахта тўлиқ қайта ишланади

    26.12.2018, 19:53

    Ўзбекистонда аудитор малака сертификатини бериш тартиби белгиланди

    26.12.2018, 19:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Нижний Новгородда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган” Тошкентдаги университет талабаларининг видеочиқишига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:32

    Мадонна Рим папасига Ғазога боришни даъват қилди

    Дунё | 12 август, 15:20

    Telegram товламачилик билан шуғулланувчи каналларни блоклайди

    Дунё | 12 август, 15:10

    Россияда мигрант болалар учун мактаб таълими пуллик бўлиши мумкин

    Дунё | 12 август, 14:55

    Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт Ўрта Чирчиқ туманида қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 август, 14:42

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.