Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қозоғистоннинг Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари Акмолинск вилоятидаги трассада ёрдам сўраб мурожаат қилган 53 нафар автобус йўловчисини эвакуация қилди. Бу ҳақда «Казинформ»га таяниб, UZ24 хабар қилмоқда.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

«Об-ҳавонинг ёмонлашуви сабаб 24 дан 25 декабрга ўтар кечаси, Акмолинск вилояти  фавқулодда вазиятлар департаментига ‘Петропавловск-Сариоғоч’ йўналиши бўйича ҳаракатланувчи ва Бурабай тумани яқинида бўлган автобус йўловчилари иситиш пунктига жойлаштириш илтимоси билан мурожаат қилди. Автомобиль салонида 53 киши бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари. Улар Кенесари қишлоғи мактабига жойлаштирилди», — дейди Акмолинск вилояти ФВД мутахассиси Думан Далешов.

Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ, уларнинг барчаси ётоқ ва озиқ-овқат билан таъминланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар