Британиялик миллионернинг ўғли самолёт ҳалокатга учрашидан аввал иллюменатордан ташқарини расмга олган. Ҳалокат натижасида олти киши вафот этган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Ҳалокат 2017 йилининг декабрь ойида содир бўлган, бироқ камерага тушган суратлар ҳозир эълон қилинган. Расмлардан кўриниб турибдики, самолёт Австралиянинг Хоксбери дарёси устидан парвоз қилган.
Мазкур расмлар ёрдамида полиция ҳалокатли вазиятни қисман тиклашга уринмоқда. Маълум бўлишича, самолёт машҳур туристик пляж йўли билан ҳаракат қилган. Бироқ, йўналишини ўзгартириб, дарёга қулаган.
Самолётда британиялик миллионер 44 ёшли Ричард Казинс ва оиласининг тўрт нафар аъзоси бўлган. Шунингдек, ҳалокат натижасида самолёт учувчиси Гарет Морган ҳам вафот этган.
Изоҳ (0)