Бельгия пойтахти Брюссель шаҳри марказида номаълум киши La Parisiennе ресторанига ташриф буюрувчиларга қарата ўт очди. Бу ҳақда Studinfo.be хабар берди.
Эркак муассаса деразаларига қарата уч марта ўқ узган, кейин эса яширинган. Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, эркакнинг қўлида Калашников автомати бўлган.
Ҳодиса 24 декабрь куни маҳаллий вақт билан 10:00 да Avenue Louise кўчасида юз берган. Полициянинг маълумотларига кўра, эркакнинг нима сабабдан ўт очгани ҳозирча номаълум, шу билан бирга, жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган. Ҳодиса жойида учта гильза топилган, улар суд экспертизасига жўнатилган. Террорчилик ҳужуми варианти ҳозирча кўриб чиқилмаяпти.
Изоҳ (0)