Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Конго Демократик Республикасида Ан-26 юк самолёти ҳалокатга учради, деб ёзади «KP.ru». Республикадаги Россия элчихонасидан маълум қилишларича, лайнерни россиялик экипаж бошқарган бўлиши мумкин.

Фото: «Inforos.ru»

Фото: «Inforos.ru»

«Самолёт бортида, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 23 киши, шу жумладан, уч нафар экипаж аъзоси, Россия фуқаролари бўлган», — деди Россиянинг Конгодаги элчиси Алексей Сентебов.

Маҳаллий ОАВлар маълум қилишича, ҳалокат 20 декабрь куни Киншаса шаҳар аэропорти яқинида юз берган. Самолёт қўнишга кириш чоғида кутилмаганда қулаб тушган. Авиаҳалокат оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган.

Юк самолёти бортида сайлов бюллетенлари бўлгани айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар