Украиналик боксчи Александр Усик ESPN талқини бўйича 2018 йилнинг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар беради.
Жорий йилда Усик Майрис Брендис, Мурод Гассиев ва Тони Беллюга қарши 3 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришди. У Бутунжаҳон бокс суперсериясининг илк ғолиби бўлди ва биринчи оғир вазнда барча йирик камарларни қўлга киритди.
Александр шу вақтгача 16 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба (12 таси нокаут билан) қозонган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)