Бразилия Бош прокурори Ракел Додж мамлакат президенти Мишель Темерни коррупцияда айблади, деб хабар беради Reuters.
Қайд этилишича, президент матбуот хизмати унинг айбсизлигини исботлаб беради. Бироқ, парламент қуйи палатаси мамлакат раҳбарининг ишини судга ошириш бўйича қарор қабул қилса, президент судда жавоб беришига тўғри келади.
Парламент қарор қабул қилинса, президентнинг иши 2019 йилнинг 1 январида кўриб чиқилади.
Бразилия президентига коррупция бўйича айбловлар бир неча маротаба эълон қилинган. Сентябрда мамлакат полицияси прокуратурага президент Globo қурулиш компаниясидан пора олгани ҳақидаги ҳужжатларни топширган.
2017 йилнинг июнида гўштни қайта ишлайдиган JBS корхонасидан $150 минг доллар пора олганликда гумон қилинган, бироқ парламент ишни судга ошириш бўйича қарор қабул қилмаган.
Изоҳ (0)