14 декабрь Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ўртасида энергетик ҳамкорликка бағишланган учрашувида WindEurope ассоциацияси иштирок этди. Бу ҳақда «Spot» хабар бермоқда.
WindEurope вакили Пьер Тарьде шамол ресурсига бой бўлган Ўзбекистон, ундан фойдаланишига ҳеч қандай чеклов йўқлигини маълум қилган.
Ҳозир Европа Иттифоқи комиссияси қайта тикланадиган энергия ресурслари бўйича Ўзбекистонда барча дипломатик муҳокамаларида мазкур масалани кўтариб чиқмоқчи.
Маълумот учун, Ўзбекистиндаги 85% электроэнергия газ ёрдамида ишлаб чиқарилади, шу сабаб мамлакат табий ресурсларга эҳтиёжи баланд.
Изоҳ (0)