Америка судьялари ва терговчилари бир қатор тузилмалар ҳисобларини ўрганмоқда. Текширув АҚШ президенти Дональд Трамп охирги 10 йилда бошқарган деярли барча ташкилотларда ўтказилмоқда. Бу ҳақда 15 декабрь куни The Washington Post хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Trump Organization компанияси Америка судларида аллақачон ҳимоя олиб бормоқда. Даъвогарлар уни хорижий ҳукуматлар билан иш олиб борганликда айбламоқда. Бундан ташқари, бир нечта штатлар мазкур компаниянинг солиқ амалиётини текшириш ниятида.
Нашр, шунингдек, Трамп сайлов штабини мисол келтиради. У Америка президентининг охирги сайловларига Россия аралашувини ўрганаётган АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллернинг эътиборида. Штабнинг собиқ раҳбари Пол Манафорт ва Республикачилар партиясининг тўрт нафар собиқ маслаҳатчиси ўз айбини тан олган.
Изоҳ (0)