Бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш режаси 100 фоиз бажарилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизматига асосланиб, Turon24 хабар беради.
Маълумотларга кўра, умумий ҳисобда 100 минг тонна кўмир ва кўмир маҳсулотлари етказиб берилди. Етказиб берилган умумий кўмирнинг асосий улуши Фарғона водийсига тўғри келмоқда – 53 фоиз.
Шунингдек, аҳолига кўмир етказиб бериш режаси ҳам 99,5 фоизга амалга оширилган. Умумий ҳисобда аҳолига 290 минг тонна кўмир ва кўмир маҳсулотлари етказилган.
Изоҳ (0)