Россиянинг Бийск шаҳрида полиция йўлнинг ҳаракатланиш қисмини белгиланмаган жойда кесиб ўтаётган эркакни қўлга олди. У Россияда ноқонуний яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ўзбекистонлик эркак миграция ҳисобига турмаган ва мамлакатда бўлиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Аниқланган қонунбузарлик ҳуқуқий жавобгарлик ва тегишли жазони келтириб чиқаришини тушунган эркак ЙПХ инспекторига пора беришга уринган ва бу билан вазиятни янада оғирлаштирган.
Энди унга ЙҲҚ ва миграция қонунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарликдан ташқари, жиноий жавобгарлик ҳам хавф солмоқда.
Мазкур модда 500 минг рублгача жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини кўзда тутади.
Изоҳ (0)