Пойтахтнинг Юнусобод тумани ИИБ фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика инспектори томонидан 9 декабрь куни 11-квартал 3-уй яқинидан тўрт ёшлар атрофидаги қизча топилган, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Боланинг сўзларига қараганда, унинг исми Исаева Лида Тўлқиновна. Қизалоқ яқинлари, уларнинг яшаш жойи ҳақидаги маълумотларни айта олмаган.
Ҳозирда Лида Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида.
Лиданинг белгилари: бўйи 85—90 сантиметр, сочлари оч рангда елкасигача, кўзлари қора. Кўк рангдаги жинси куртка, қора этикда, бошида — қизил шaпка.
Боланинг ота-онаси ёки қариндошлари, шунингдек, уни таниганлар унинг ота-онаси, бошқа қариндошлари ҳақидаги маълумотларни 71-231-87-56 рақамлари бўйича Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ёки 102 орқали маълум қилиши мумкин.
Изоҳ (0)