Буюк Британиянинг Бакингемпшир графлигида 14 ёшли футболчи билан фожиа содир бўлди, деб ёзади The Independent.
Қайд этилишича, «Бедгроув Динамос» жамоасининг 14 ёшли дарвозабони Лука Кампаняро маҳаллий чемпионат ўйинида рақиби билан тўқнашиб кетиши оқибатида жароҳат олади. Уни шифохонага етказишади. Аммо мия чайқалиши сабаб ёш футболчи вафот этади.
Марҳум Луканинг оиласи эса фарзандининг органларини муҳтож беморларга беришга қарор қилди.
Изоҳ (0)