Хитой ёмон экология сабабли ҳар йили 10,1 миллиард доллар йўқотмоқда. Бу ҳақда ETH Zurich тадқиқотига таяниб, PV Magazine хабар бермоқда.
Мазкур суммани мамлакат корхоналари энергия ишлаб чиқариш учун сарфламоқда. Ваҳоланки уни қуёш батареялари ёрдамида ишлаб чиқаришлари мумкин эди.
Тадқиқот муаллифлари фикрича, Хитой ҳавосини зарарли чиқитлардан тўлиқ тозалаш қуёш батареялари ва улар асосида ишловчи электр станциялари самарадорлигини кескин ошириши мумкин. Улар 2040 йилга келиб ҳар йили соатига қўшимча 85—158 тераватт ишлаб чиқариши мумкин бўлар эди.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, Хитойнинг яхши атроф-муҳитдан даромад қилишни бошлаши яқин, бироқ 2016 йилда расмийлар тармоқдаги узилишлар сабабли қуёш электр энергияси дастурини тўхтатиб қўйган.
Изоҳ (0)