Тошкентда ўтказилаётган «Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва ўрганиш бўйича лойиҳалар» халқаро форуму очилишида сўзга чиққан шарқшунос олим, АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти илмий кенгаши аъзоси Фредерик Старр Ўзбекистон ва Марказий Осиё маданий меросига «айсберг» дея таърифлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
– Ўзбекистон ва Марказий Осиё маданий мероси худди айсбергга ўхшайди, – деди Ф.Старр. – Бу мероснинг фақат бир қисмигина бизга маълум. Қолгани яшириниб ётибди. «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпларида» лойиҳаси доирасида излаб топилаётган нодир қўлёзмалар, тарихий ашёлар билан «айсберг»нинг кўздан пана қисми тобора очилиб бормоқда.
Олимнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Марказий Осиё маданий меросининг 85—90 фоизи бугунги кунгача етиб келмаган.
Тошкентда халқаро мультимедиа форумда 2018 йил якунлари ҳамда 2019 йил «Йўл харитаси» тузилган.
Изоҳ (0)