Алишер Усмоновга тегишли бўлган компания Москва марказида жойлашган «Коммерсантъ» нашриёт уйининг ўрнига янги ер ости автотураргоҳига эга бўлган турар жой комплексини қуради. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, «Коммерсантъ» нашриёт уйининг ўрнига кўп функционал 30 000 минг квадрат метрлик, лойиҳанинг умумий қиймати сал кам 3 миллион долларга тенг, ер-ости автотураргоҳига эга янги турар жой комплекси қурилади. Аввалига бинонинг пастки қисмларини офисларга ажратиш режалаштирилган, бироқ, кейинроқ ушбу ғоядан воз кечилган.
Алишер Усмоновга тегишли бўлган компания мазкур қурилиш билан боғлиқ расмий маълумотлар бермаган. Янги турар жой комплекси учун ажратилган ерда эски бинонинг бузиш ишлари 5 декабрда бошланган.
Изоҳ (0)