Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров федерал ҳукумат ва Шимолий Кавказ минтақасидаги республика раҳбарларини чегарадаги блокспотларни олиб ташлашга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Мен минтақадаги республика раҳбарларига, шу ерда ўтирган ишончли вакилларга, вазирларга блокпостларни олиб ташлашни таклиф қилдим. Чеченистон ва Ингушетия, Доғистон, Шимолий Осетияда минтақага ҳам, халққа ҳам фойдасиз постлар бор», – деган Рамзан Қодиров журналистлар билан учрашувда.
«Жиноят қилмоқчи бўлган одамлар блокпостлардан ўтиб келмайди. Агар биз тинчлик ва иноқликда яшашни истасак, блокпостлар бизга керак эмас. Ўйлашимча биз бунга эришамиз», – деб гапига якун ясаган Рамзан Қодиров.
Изоҳ (0)