2019 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, Люксембург ҳукумати автобус, трамвай ва шаҳарлараро поездларни бепул қилади. Бу ҳақда «The Independent» хабар бермоқда.
Жамоат транспортини бепул қилишдан мақсад, Люксембургда автомобиль келтириб чиқарадиган тиғизликни камайтириш ва экологик вазиятни яхшилашдан иборат.
Маълумот учун, Люксембург шаҳрида 110 минг киши истиқомат қилади, лекин 400 минг киши шаҳарга ишлаш учун ўз автомобилларида келади.
Бепул жамоат транспотри жаҳон тажрибасида учраб туради. Бепул жамоат транспортига эга бўлган энг катта шаҳар аҳолиси 440 минглик Таллин ҳисобланади.
Изоҳ (0)