Европа комиссияси халқаро ҳисоб-китобларда еврони янада жозибали қилишни режалаштирмоқда. Мазкур валютани кучайтириш режаси 5 декабрь куни чоп этилди.
Ҳужжатда таъкидланишича, валютадан фойдаланиш ҳақидаги қарорни бозор иштирокчиларининг ўзлари қабул қилиши лозим, ҳеч ким уларнинг танлаш эркинлигини чеклашни режалаштирмаяпти. Бироқ евронинг ролини кучайтириш халқаро молиявий тизимнинг барқарорлигини оширишга ёрдам бериши мумкин.
«Евродан янада кенгроқ глобал фойдаланиш Европа бизнеси учун хавф-хатар ва харажатларни камайтиради, шунингдек, уй хўжаликлари томонидан тўланувчи фоиз ставкаларини пасайтиради», — дейилади хабарда.
Бу амалга ошиши учун евродан стратегик секторларда фойдаланишни ошириш тавсия қилинмоқда. Уларга ёнилғи (нефть ва газ), фойдали қазилмалар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва транспорт соҳалари киритилади. Мазкур соҳаларнинг барчасидаги асосий ўйинчилар билан ҳисоб-китобда еврога ўтиш ҳақида консультациялар ўтказиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)