Вашингтонда АҚШнинг 41-президенти катта Жорж Буш билан видолашув маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «MK.ru».
Буш билан видолашишга келган мамлакатнинг ҳозирги президенти Дональд Трамп марҳумга ҳарбийчасига «честь» берди. У, шунингдек, 5 декабрни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.
Жорж Бушнинг тобути Хьюстондан олиб келинди ва Капитолийнинг марказий залига жойланди. Ташриф буюрувчилар кичик Жорж Буш ва унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва Америка тарихи афсонаси билан видолашди.
Одамлар Катта Жорж Буш номидаги Хьюстон аэропортига гуллар олиб бормоқда.
Изоҳ (0)