Брянскда суд маҳаллий фуқарони мансабдорга пора беришда воситачилик қилганлиги учун миллион рубль (15 минг доллар) жаримага тортди. Бу ҳақда 4 декабрь куни вилоят прокуратураси сайтида хабар берилди.
Суднинг аниқлашича, аёл май ва июнь ойларида танишининг илтимоси билан Брянск шаҳар маъмурияти таълим бошқармаси умумий таълим бўлими раҳбарига икки марта пора берган. Пуллар судланувчи танишининг ўғли, 11-синф битирувчиси математика ва физика бўйича ягона давлат имтиҳонини муваффақиятли топшириши учун мўлжалланган.
Суд аёлга миллион рубль миқдоридаги жарима жазосини тайинлади.
Изоҳ (0)