Қозоғистоннинг катталиги бўйича учинчи ўринда турувчи шаҳри Чимкентда Президент кунида 28 та Нурсултон дунёга келди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Президент кунида Чимкентда 46 та чақалоқ, шундан 28 та ўғил бола дунёга келган. Туғилган ўғил болаларга Нурсултон деб исм қўйилган. Нурсултонлар ичида қозоқ миллатига мансуб бўлмаганлари ҳам учраган.
Шифокорларга кўра, Нурсултонлар дунёга келган заҳоти ўзларининг қатъияти билан ажралиб, деярли йиғлашмаган.
Маълумот учун, Чимкентда бир йилда 28 мингта чақалоқ дунёга келиб, уларнинг катта қисмини ўғил болалар ташкил қилади.
Изоҳ (0)