Apple техникаси фойдаланувчилари шахсий компьютерлари остидаги чанг сабабли судга мурожаат қилди. Бу ҳақда MacRumors хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
MacBook ва iMac’нинг сифатсиз фильтрлари экранлар остида чанг тўпланишига олиб келади. Бу экранда доғлар пайдо бўлиши, процессор ишининг секинлашуви ва бошқа носозликларни келтириб чиқаради. Apple техникасини таъмирлаш учун кўп маблағ сарфлашга тўғри келади.
Фойдаланувчилар компанияни сифатсиз фильтрлардан фойдаланганликда айбламоқда. Бундай муаммога 2013—2018 йилларда чиқарилган iMac ва MacBook фойдаланувчилари дуч келмоқда.
Юристларнинг сўзларига қараганда, компания жавобгарликни зиммасига олишдан бош тортмоқда, бироқ юристлар айнан шу учун ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)