Франциянинг Алес шаҳрида 29 ноябрь куни аёл киши банк бўлинмасига бостириб кириб, ўзида бўлган портловчи қурилмани ишга тушириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Франциянинг France Bleu радиостанциясига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Радиостанциянинг маълум қилишича, аёл ҳаммани портлатиб юбориш билан таҳдид қилмоқда. Унинг ўзини бундай тутиши сабаблари маълум қилинмаган.
Ҳодиса жойига махсус топшириқли бўлинма етиб келган.
Изоҳ (0)