Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Федерациясининг «Роснано» компанияси бош директори А. Чубайс бошчилигидаги делегация 24—25 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Таъкидлаш жоиз, мазкур компания Россияда нанотехнологиялар соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган акциядорлик жамияти шаклидаги йирик субъект ҳисобланади.
Ташриф доирасида А.Чубайс вилоят ҳокими Ў.Барноев билан учрашди. Мулоқотда меҳмонга вилоятда ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, россиялик инвесторлар билан ҳамкорлик лойиҳалари ва уларнинг самаралари ҳақида маълумот берилди.
Делегация аъзолари Бухоро шаҳрининг тарихий қадамжолари, диққатга сазовор жойлари билан танишди.
Изоҳ (0)