Жорий йилнинг 25 ноябрь куни, соат 07:50 ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги «Жамбул» маҳалласида истиқомат қилувчи оиланинг эҳтиётсизлиги 84 ёшли нуроний ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига таяниб, ЎзА хабар берди.
1934 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони Р.Т. уйи ётоқхонасида жойлашган иситиш печи ёнида ухлаб қолади. Оқибатда кўрпачаси иситиш печига тегиб тутаган ва Р.Т. куйиш жароҳатларини олиб, воқеа жойида вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)