Андижон вилояти Избоскан тумани ички ишлар органлари ходими Илҳомжон Ҳайдаров кўчада номаълум эркакнинг зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Воқеа 21 ноябрь куни соат 21:00 да, Ҳайдаровнинг (1989 йили туғилган) навбатчилиги чоғида рўй берди. У кўчада учраган бир неча кишининг шахсини аниқлашга уринганида улардан бири ички ишлар органлари ходимига зарба берди. Ходим 22 ноябрга ўтар кечаси Пахтаобод тумани шифохонасида ҳаётдан кўз юмди.
Воқеа юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 2-банди (оғирлаштирувчи вазиятда қасддан қотиллик) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Зарба берган шахс гумондор сифатида, қолганлар гувоҳлар сифатида қўлга олинган.
Изоҳ (0)