Бугун, 20 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ»да Туризм бўйича биринчи халқаро инвестицион форумга старт берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё» га хабар берди.
Илк бор ўтказилаётган ушбу форумда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган туризм вакиллари ўз стендлари билан иштирок этмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти мутахассислари «Атриум» залида 30 дан ортиқ туризм соҳасидаги инвестицион лойиҳаларини намойиш этиши кўзда тутилган. Лойиҳаларга маҳаллий ва халқаро инвесторлар катта қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, форум 21 ноябргача ўз ишини давом эттиради.
Изоҳ (0)