Россия Федерациясининг Ветеринар ва фитосанитар назорати бўйича федерал хизмати Ўзбекистон томонига расман тасдиқлашича, Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини олиб келишга чеклов ўрнатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тегишли хатда қуйидагича қайд этилган: «Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида Россия Федерацияси учун карантин остидаги маҳсулотларда карантин объектлари мунтазам тарзда аниқланаётгани муносабати билан, Конвенциянинг VII моддаси 1а-бандига таянган ҳолда 2012 йил 16 апрелдан эътиборан ‘Росселхознадзор’ томонидан Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини Россия Федерациясига олиб келишга вақтинчалик чеклов ўрнатилган».
Изоҳ (0)