Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Жиззах вилояти Бахмал тумани халқ таълими бўлимига қарашли 66-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди, деб ёзади ЎзА.
Муассасанинг ташқи кўриниши кўрган кўзни қувонтиради. Икки қаватли мактаб биносида 501 нафар ўқувчи илм олмоқда. Мактабда тажрибали педагоглар шогирдларига зарур билимларни белгиланган дарс жадвали асосида ўз вақтида бериб бормоқда. Бироқ мактабда қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тўлиқ якунланмаган. Ягона иситиш тизими талабга жавоб бермайди. Мактаб директорининг таъкидлашича, «қоп-қоп кўмир» мавсумга шай. Лекин унинг сифатига келганда, кўмир фойдаланишга яроқсиз...
Ушбу даргоҳга болалар билим олгани келади, аммо совуқ хоналардаги дарслар уларнинг соғлиғига қандай таъсир ўтказади?
Бир сўз билан айтганда, уларга «америкача» автобуслар эмас, аввало таълим муассасасига иссиқлик зарур.
Изоҳ (0)