Москванинг Цветной хиёбонидаги циркида қоплон ёш болага ҳужум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Интернетда эълон қилинган видео кадрларидан маълум бўлишича, ҳайвон ўргатувчи йиртқич ҳайвонни олиб кетаётганида уларнинг йўлидан бир гуруҳ болалар чиқиб қолган. Улар яқинлашгач, қоплон тўрт ёшли қизчага ташланган.
Айтилишича, қизалоқ арзимас жароҳатлар олган.
Изоҳ (0)