Қозоғистоннинг Air Astana компанияси 2019 йилнинг биринчи ярмида FlyArystan бюджет авиакомпанияси ташкил этилиши ҳақида эълон қилди, деб ёзади «Spot».
FlyArystan авиапарки эконом классидаги 180 ўринли Airbus A320 самолётларидан ташкил топади.
Бюджет авиакомпанияси Easyjet, Indigo, Cebu Pacific ва Air Asia каби муваффақиятли лоукостерлар мисолида лоукост модели асосида фаолият кўрсатади.
FlyArystan ички авиаташувчилар бозорида амалдаги тарифлардан икки карра арзон нархлардаги авиачипталарни таклиф қилади.
Дастлаб FlyArystan тўртта самолётдан фойдаланади, 2022 йилга келиб уларнинг сони 15 тага етказилади. Авиакомпания Қозоғистоннинг бир нечта шаҳридан рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)