Монакода суд россиялик миллиардер Дмитрий Риболовлевга нисбатан айблов эълон қилди, деб ёзади Meduza.
Риболовлев суд назорати остида қолдирилган ҳолда ҳибсдан озод этилди.
Бундан ташқари, адвокат Татьяна Бершеда, шунингдек, Монако собиқ адлия вазири Филипп Нарминонинг рафиқаси ва ўғлига нисбатан ҳам айбловлар илгари сурилди.
Прокурор айнан қандай айбловлар қўйилганини ҳозирча билмаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик бизнесмен Дмитрий Риболовлев Монако прокуратураси сўрови билан 6 ноябрь куни эрталаб ҳибсга олинди. Бизнесмен коррупцияда ва ўз нуфузидан фойдаланганликда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)