Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги «Зарафшон махсустранс» масъулияти чекланган жамияти биносида бангихона ташкил этган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Turon24.
Аниқланишича, Зарафшон шаҳрининг 2-кичик туманида доимий рўйхатда турадиган фуқаро А.М. масъулияти чекланган жамият биносида шериклари Д.Қ., Ш.К., К.И. билан биргаликда яширинча «крокодил» гиёҳванд моддасини тайёрлаган. МЧЖда қоровул лавозимида ишлаб келаётган А.Мартинов ўз ишхонасида яшаб келган. Гиёҳванд моддаларни тайёрлаш асосан тунги соат 2:00 — 3:00 оралиғида амалга оширилган.
Сўровлар жараёнида гумонланувчилар қўлбола усулда тайёрланган гиёҳвандлик моддасини фақатгина ўзлари истеъмол қилганини айтган. Ҳозирда унинг тарқатилиши юзасидан ҳам алоҳида суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур фуқароларга Жиноят кодексининг 273-моддаси, 4-банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Навоий вилоятида октябрь ойи давомида 3 маротаба гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда ўтказиш кузатилган. Тезкор тадбирлар натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан Навбаҳор тумани Қизилрабод МФЙда яшовчи З.Ў.га, Пахтачи тумани Қушовуз МФЙда яшовчи А.Х.га, Кармана туманида Гурда МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)