Лондон полицияси молиявий вазиятни яхшилаш ва қўшимча маблағ топиш мқсадида Скотланд-Ярд бренди остида товар сотишга қарор қилди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Бу билан Буюк Британия пойтахти Нью-Йорк полициясининг муваффақиятли тажрибасини такрорламоқчи — NYPD бренди остидаги маҳсулотлар 15 йилдан бери сотилади.
Тўпланган маблағ Скотланд-Ярд бюджетидаги камомадни тўлдириши кутилмоқда. Лондон мэрияси ҳисоб-китобига кўра, пойтахт полицияси 2021 йил апрелига қадар қўшимча 418 миллион доллар ишлаб топиши зарур.
Ҳозирча кийим-кечак, ўйинчоқлар, стол ўйинлари, канселярия моллари, уй-жой моллари ва туристик эсдалик совғалар сотилиши кутилмоқда. Айни пайтда, полиция формасига ўхшаш кийим сотилиши режалаштирилмаяпти.
Изоҳ (0)