Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси, вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят бўлими, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида «Солиқ қарзининг пайдо бўлиш сабаблари, тўловларнинг амалга оширилишида учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари» мавзуида семинар ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Президентнинг жорий йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда солиқ қарзига эга 186 нафар жисмоний шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этди. Мутасадди соҳа вакиллари уларга тадбиркорлик ва молия-хўжалик фаолиятини тиклаш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича зарур тавсиялар берди.
Олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 521 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиши билан улардаги 134,1 миллиард сўмлик солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.
Изоҳ (0)