Хитой шарқидаги Шандун провинциясида кўмир конида ер ўпирилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 21 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ 19 қурбон ҳақида маълум қилинган эди.
Ўпирилиш 20 октябрь куни Хэцзэ округининг Юнчень уездида рўй берганди. Конда 334 киши бўлиб, 312 нафари вақтида ер остидан чиқишга улгурган эди. Аммо 22 нафар кончи ер остида қолиб кетганди.
Қидирув-қутқарув операцияси натижасида фақат бир киши қутқариб олинди.
Изоҳ (0)